Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

18 май, шанба куни профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (1 та ғалаба, 1 та нокаут) ўзининг иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Даниянинг Орҳус шаҳрида жойлашган Виби спорт саройида ташкил қилинадиган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга грузиялик Мишико Шубитидзе (12 та ғалаба, 13 та мағлубият, 3 та дуранг, 5 та нокаут) рақиблик қилади.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи, супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Хуршид Тожибоев (1 та ғалаба, 1 та нокаут) ҳам рингга кўтарилади. Хуршид шу куни бошқа бир грузиялик боксчи Иракли Шариашвилига (5 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Ҳолтни (5 та ғалаба, 1 та дуранг, 5 та мағлубият, 3 та нокаут) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонган бўлса, Хуршид Тожибоев эса польшалик Кшиштоф Роговскини (10 та ғалаба, 29 та мағлубият, 5 та нокаут) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:30 15.05.2019. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!