Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Севги дарахти: юракларни боғловчи 500 ёшли эман

Севги дарахти: юракларни боғловчи 500 ёшли эман

"Севишганлар эмани" нафақат ўзининг почта манзилига эга, балки унинг шарофати билан юздан ортиқ жуфтликлар танишиб, турмуш қуришган.

Ҳаммаси XIX асрнинг охирида бошланган. Бир немис ўрмончиси қизининг қаллиғи билан учрашиб юришига жуда қарши бўлган ва никоҳга ҳам розилик бермаган. Бироқ, икки ёш таслим бўлмай, ўзаро алоқани давом эттиришган ва мана шу эман дарахтининг кавагига бир-бирларига мактуб ёзиб қолдиришган. Ўрмончи бу ҳолатни кўриб, ниҳоят ошиқ-машуқларга турмуш қуришларига рухсат берган ва тўй маросими почтачи сифатида уларга содиқ хизмат қилган эман дарахти остида ўтказилган. Тез орада бу воқеа бутун Германия ва хатто бошқа давлатларга ҳам тарқалиб кетган. Шундан сўнг ўз бахтини топмоқчи бўлган одамлар дарахт ёнига келиб, унинг кавагида хат қолдира бошлашган ва исталган киши бировнинг хатини олиб ўқиши мумкин бўлган.

Ҳозиргача почтачи эман дарахтига бутун дунёдан мактубларни олиб келади, чунки дарахтнинг ўз почта манзили бор: Brutigamseiche, Dodauer Forst, 23701 Eutin.

Киритилди: 03:24 30.06.2021. Ўқилди: 3581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!