Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Северодонецк ИЭС бутунлай вайрон бўлди

A A A
Северодонецк ИЭС бутунлай вайрон бўлди

Ҳарбий ҳаракатлар натижасида Северодонецк иссиқлик электр стансияси бутунлай вайрон бўлди, дея хабар бермоқда "Энергоатом".

Северодонецк ИЭС Украинадаги энг йирик иссиқлик ва электр стансияларидан биридир. У Северодонецк шаҳрини ва Украина кимё саноатининг гиганти - Северодонецк Азот уюшмасини иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш учун мўлжалланган эди.

Северодонецк учун шиддатли жанглар май ойининг охиридан июнь ойининг охиригача давом этди. Луганск маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай сўзларига кўра, шаҳар 90 фоизга вайрон бўлган.

Киритилди: 18:35 29.06.2022. Ўқилди: 4863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар