Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Сеута яна такрорланмасин»

«Сеута яна такрорланмасин»

«Сеута яна такрорланмасин»: ЕИ мигрантлар оқимига қарши тезкор режа тузди.

Европа Иттифоқининг 18 давлати ташқи чегараларга мигрантлар оқими кескин кучайган тақдирда амалга ошириладиган янги ҳаракат режасини келишиб олди.

Режага кўра, аввал миграция инқирози деб баҳолаш учун умумий мезонлар ишлаб чиқилади. Кейин бундай ҳолатларда мигрантларни қайтариш жараёни тезлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, Frontex таркибида махсус тезкор гуруҳ ташкил этилиб, зарурат туғилганда ЕИ ташқи чегарасидаги давлатга 24 соат ичида ёрдамга етиб бориши режалаштирилмоқда. Бироқ бундай ёрдамни давлатнинг ўзи сўраши керак.

Янги механизмга Испаниядаги Сеута воқеалари туртки бўлган. Июль ойи охирида ўн минглаб мигрантлар Марокашдан Испаниянинг Сеута анклавига ўтишга уринган. Айримлар чегарани сузиб кесиб ўтган, бошқалар эса тўсиқлардан ошиб ўтган.

Қизиғи, режа муҳокама қилинган учрашувда айнан Испания иштирок этмаган.

Киритилди: 21:30 28.09.2026. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!