Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сеул ғарбий округ суди ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади

Сеул ғарбий округ суди ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади

Сеул ғарбий округ суди ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Анентлик бу ҳақда тергов идоралари ва юқори лавозимли амалдорлар ўртасидаги коррупцияни тергов қилиш департаментига таяниб хабар бермоқда.

"Корея Республикаси тарихида биринчи марта амалдаги президентни ҳибсга олиш учун ордер берилган. Шунингдек, тинтув учун ордер ҳам тақдим этилган. Яқин кунларда прокуратура ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни бажаришга киришиши кутилмоқда", деб ёзади Yonhap.

Юн Сок Ёл 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори сабабли исён кўтаришга уриниш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Киритилди: 10:30 31.12.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!