“Жорий йилнинг, 4-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади”, – дея хабар бермоқда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати.
“Тепличная” подстанциясида эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади.
Узилишлар Сергели туманининг: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўхнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат”, “Шукрона”, “Халқобод”, “Маданият”, “Қушқўрғон”, “Асробод”, “Эшонбулоқ” ҳамда “Кенгмакон” МФЙларининг айрим ҳудудларида бўлади.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилган хабарда.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.