10 сентябрдан 30 сентябргача Сергели туманидаги Қумарик кўчасида ҳаракат вақтинча тўхтайди. Бу қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 1000 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари янгиланиши билан боғлиқ.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Veolia Energy Tashkent» маълумотига кўра, 2025 йил 10–30 сентябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари сабабли вақтинча ёпилади.
Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишларида ҳаракат йўналиши ўзгаради:
✅61-йўналиш – А.С. Банокати, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
✅106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
✅40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
✅66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
✅52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.
Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.