Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.F.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. фуқаро Б.га 1 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 145 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, корхонага қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 378 дона “Зардекс”, 165 дона “Регапен”, 21 дона “Селофен”, 20 дона “Тропикамид” ва 11 дона “Galara Pregabalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:30 15.09.2021. Ўқилди: 1789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!