Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелида фирибгар фолбин қўлга олинди

A A A
Сергелида фирибгар фолбин қўлга олинди

Сергели тумани ИИО ФМБга 56 ёшли Нагима О. мурожаат қилди. Унинг айтишича, 2019 йили 2 декабрь куни унинг уйига нотаниш аёл келиб, унинг уйига ва катта ўғлига сеҳр текканига ишонтирган.

Нотаниш аёл ёрдам беришини ва “сеҳрдан халос этишини” ваъда қилган. Ўз “хизмати” учун эса Нагимадан  1 500 АҚШ доллари ва умумий қиймати 1 300 АҚШ долларига тенг бўлган тилла тақинчоқларни олиб, воқеа жойини тарк этган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.  Кўрилган чоралар натижасида фирибгарликдан гумонланувчи шахс аниқланиб, қашқадарёлик 32 ёшли Манзура Б. қўлга олинди. Эҳтиёт чораси: шахсий кафиллик. Ҳурматли фуқаролар, ҳаётингиздаги муаммоларингизни ечишни ваъда қилаётган фолбинларга ишонманг.

Киритилди: 08:03 04.03.2020. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар