Тошкентда углерод оксиди (СО) миқдори ортиб бормоқда. Сергели тумани эса ҳавоси юқори ифлослананлиги бўйича олдинги ўринда.
Ўзгидромет ва Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий ходимлари Тошкент шаҳрида сўнгги 10 йилликдаги (2011-2021 йй) ҳаво ифлосланиш мониторинг натижалари билан боғлиқ мақолани бўлишишган.
Сўнгги ўн йилда Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар барча туманларда рухсат этилган меъёрдан паст бўлганлиги, фақат углерод оксиди (СО)нинг миқдори юқори бўлганлиги кузатилган. Атмосферанинг ифлосланиш индекси (АИИ) кўрсаткичи бўйича ҳавонинг ифлосланиш даражаси Сергели туманида жуда юқори бўлганлиги аниқланган.
Тадқиқотда яна бир қизиқ факт эътиборимни тортди. Йирик шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг асосий манбаларидан бири автотранспорт воситалари двигателларидан чиқаётган чиқинди газлар ҳисобланади. Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 70 фоизни ташкил қилади.