Ўзбекистон сенаторлари жамоат транспорти учун белгиланган йўлакларда ҳаракат қилган ҳайдовчиларга жаримани назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Биринчи қоидабузарлик учун жарима миқдори 375 минг сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистонда жамоат ва махсус транспортлар (тез ёрдам, ўт ўчириш бригадалари ва бошқалар) учун ажратилган йўлакларда транспорт воситаларини бошқарганлик учун жарима жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Бу Олий Мажлис Сенатининг 17 мартдаги мажлисида маъқулланган қонунда назарда тутилган. Ҳужжат энди президент томонидан имзоланиши керак.