Хитойликлар Камбожа баридаги бир сайёҳнинг ияк ва пешонасидаги татуировкаси сабаб дўппослашди.
32 ёшли Тайвань мамлакати аҳолиси Пол Феррелл пешонасига Хитой иероглифлари ёрдамида «Тайвань» ёзувини ўйиб ёздирган, иягида эса мамлакат байроғи туширилган.
Бу эркак Камбоджа пабида дам олиб ўтирганида бир нечта хитойликларнинг Фаррелл юзидаги татуировкалардан жаҳли чиққан. Улардан бири “Тайвань — бу Хитой” деб бақириб, баҳслашиб кетган ва охир-оқибат сайёҳга мушт туширган. Фарреллнинг боши ёрилиб, лаби шилнган ва иккита тиши тўкилган.
Гувоҳларнинг айтишича, хитойликлар сайёҳни стулга ўтказиб, Тайвань — бу Хитой эканлигини тан олишга мажбур қилишган.
Кейинроқ Фаррелл татуировкани маст ҳолда қилдирганини тан олди.