Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига хизмат текшируви тайинланди

Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига хизмат текшируви тайинланди

Бугун 12-январь куни, ижтимоий тармоқларда, хусусан бизнинг канал орқали ёритилган Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан, “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди. 

"Ушбу видео юзасидан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан   Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ш.Жўраевга нисбатан  хизмат текшируви ўтказилиши белгиланиб, хизмат текшируви натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини  маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур раҳбарнинг Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида белгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганлиги тўғрисида ҳам қўшимча фикрлар тарқалмоқда.
 

Киритилди: 15:38 12.01.2021. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!