Бугун 6 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Сайфулло Соипов судда: «Нега Америка туфайли ўлаётган минглаб мусулмонлар учун жавобгарларни суд қилмайсиз?»

Сайфулло Соипов судда: «Нега Америка туфайли ўлаётган минглаб мусулмонлар учун жавобгарларни суд қилмайсиз?»

2017 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов Нью-Йоркда одамлар устига юк машинасини ҳайдаб, саккиз кишининг умрига зомин бўлганди. Ўзини ИШИД жангариси деб атаган Соиповнинг иши 18 ноябрь куни яна бир бор Нью-Йорк жанубий округи судида кўриб чиқилди, деб хабар беради New York Post.

Таъкидланишича, суд ишида Соиповнинг қилган жинояти учун бериладиган жазо бўйича қарор қабул қилувчи суд маслаҳатчилари ҳайъатига оид масалалар кўриб чиқилган. Нью-Йорк прокурорлари Соипов учун ўлим жазосини сўради.

Манхеттен федерал прокурори Метью Ларошнинг сўзларига кўра, ҳукумат суд маслаҳатчиларини 3000 нафар номзод ичидан танлаб олишни режалаштирмоқда. Суд қаршисида сўнгги эшитув 2020 йилнинг 13 апрелидан бошланиши керак.

Шу билан бирга, ушбу суд мажлисида Соипов округ судьясини тан олмаслигини билдириб, унга бу каби қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилмаганини айтган. «… Мен ҳаёт бахш этган Аллоҳнинг кўрсатмаси бўйича иш тутдим», — деган Соипов.

Шундан сўнг, Соипов судья Вернон Бродерикни саволга тутган: «Сиз мени ўлган саккиз киши учун суд қилмоқдасиз. Нега Америка бомбалари остида минглаб мусулмон аёл ва болаларнинг ўлишига жавобгар бўлганларни суд қилмайсиз?».

«Биламан сиз менинг мавқейимни тан олмайсиз, лекин ҳозир сиз баёнот беришингиз керак бўлган вақт ҳам, жой ҳам эмас», — дея судья Бродерик Соиповнинг гапини бўлиб ташлаган.

Суднинг кейинги йиғилиши 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:42 19.11.2019. Ўқилди: 3072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!