Армия матбуот котиби Даниэл Хагарининг сўзларига кўра, бункер Байрутдаги “Ал-Сахел” касалхонаси остида жойлашган. Бункер гуруҳнинг ўлдирилган раҳбари Ҳасан Насруллоҳга тегишли.
ЦАХАЛ бункернинг фотосуратлари ёки видеоларини тақдим этмади. “Ал-Сахел” касалхонаси директори Фади Аламех Reuters агентлигига маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
ЦАХАЛ шифохонага ҳужум қилмаслигини айтган бўлса ҳам, шифокорлар ва беморлар эвакуация қилинди. Хабар қилинишича, Исроил мудофаа кучлари Байрутдаги ҳукумат шифохонаси яқинига зарба берган. "Ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 24 киши яраланди", деб ёзмоқда Reuters маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.