Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор анчадан буён Саудия Арабистони чемпионати вакилларининг трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Бразилияликнинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2027 йилда тугайди, шунинг учун клуб уни келаси ёзда сотиш имкониятини кўриб чиқиши керак бўлади.
"Ҳа, мен Винисиуснинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини тўлиқ тасаввур қиламан, - дейди "Ал-Иттиҳод" спорт директори Рамон Планес. - Яқин келажакда бу ерда энг юқори чўққида бўлган топ-даражадаги футболчилар ўйнаши эҳтимоли катта," - дея "Барселона"да ишлаган испаниялик функционернинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Винисиус Жуниорнинг нуфузли Transfermarkt порталидаги трансфер нархи - 150 млн евро.