Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия клуби "Барса" ҳисоб рақамига 80 миллион евро ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди

Саудия клуби "Барса" ҳисоб рақамига 80 миллион евро ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди

Каталониянинг "Барселона" клуби келаси ёзда қанот вингери Рафинья Диас билан хайрлашишга тайёр. Журналист Хоаким Пернинг хабарига кўра, "блауграна" футболчини трансферга қўйган.

Манба, шунингдек, Саудия Арабистони клублари Рафинья учун зарур бўлган 80 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр бўлиши ҳақида хабар берди. Футболчининг ўзи "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти, аммо у кетишга мажбур бўлиши мумкин.

27 ёшли Рафинья Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 5 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, “Лидс”нинг собиқ футболчиси Чемпионлар лигасида 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:06 08.05.2024. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!