Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистонида 27 майгача ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди

Саудия Арабистонида 27 майгача ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди

Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Рамазон ҳайити арафасида 22 майдан ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ киритилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги вакили Талол аш-Шалхуб матбуот анжуманида маълум қилди.    

Таъкидланишича, тақиқлов подшоҳликнинг барча шаҳарлари ва туманларида 22 май соат 17:00дан кучга кириб, 27 майгача 24:00 гача амал қилади.

Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпаймоқда ва 22 май куни мамлакатда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 2642 нафарни ташкил қилиб, бу борада рекорд кўрсаткич қайд қилинди.

Пандемия бошлангандан бери подшоҳликда 67,7 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган, ундан вафот этганлар сони 364 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайиб кетганлар 39 мингдан кўпроқ..

Киритилди: 07:40 23.05.2020. Ўқилди: 1882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!