Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони осмонида ракета йўқ қилинди

Саудия Арабистони осмонида ракета йўқ қилинди

Саудия Арабистони ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатнинг ғарбий қисмида Яман ҳудудидан учирилган ракетани уриб туширди.

Бу ҳақда ҳусийларга қарши араб коалициясининг расмий вакили Туркий ал-Моликий X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг билдиришича, Ямандан учирилган ракета Саудия Арабистонининг ғарбий қисми осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан аниқланиб, йўқ қилинган.

Ҳозирча ракетанинг аниқ қайси ҳудудга йўналтирилгани ва ҳодисанинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Киритилди: 11:16 22.11.2026. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда