Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан Пекинда учрашди

Саудия Арабистони мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан Пекинда учрашди

Саудия Арабистони мудофаа вазири Халед бин Салман Ол Сауд ва ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся Пекинда учрашув ўтказди.

Саудия матбуоти эълон қилган хабарда келтирилишича, томонлар ҳарбий ва мудофаа соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш йўлларини муҳокама қилган. Шунингдек, учрашувда Халед бин Салман Ол Сауд ва Чжан Юся икки мамлакатнинг стратегик муносабатлари муҳим эканини таъкидлашган.

Киритилди: 20:07 26.06.2024. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!