Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони клуби Салоҳ билан музокаралар олиб бормоқда

Саудия Арабистони клуби Салоҳ билан музокаралар олиб бормоқда

"Ал Аҳли" айни дамда "Ливерпуль"нинг 32 ёшли қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан музокара олиб бормоқда, шунингдек мерсисайдликларнинг 33 ёшли марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг шартномаси борасидаги вазиятни кузатмоқда.

"Ал Аҳли"нинг режаси ушбу футболчиларга бир мавсумга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилишдир. Мисрлик ўйинчининг мақсади "Ливерпуль"да қолиш эканлиги айтилмоқда, аммо у Саудия Арабистонига йўл олиш имкониятини истисно этмайди.

Салоҳ ва ван Дейкнинг Англия клуби билан тузган шартномалари 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 21:25 06.10.2024. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!