Хабарингиз бор, иқтидорли футболчиларимиздан бири Сардор Рашидов келгусида ўз фаолиятини Португалиянинг Насьонал жамоасида давом эттиради.
Европанинг Ғарбий қисмида, Роналду ватанида тўп сурадиган илк ўзбек футболчиси куни кеча ўзига 77-рақамни танлади. Унинг бугун Примейра-лига доирасида Сетубал жамоасига қарши ўтказиладиган баҳсда янги жамоаси сафида дебют қилиши кутилмоқда.
Сардор Рашидов шу кунгача Сўғдиёна (ёшлар), Бунёдкор , Ал-Жаиш (Қатар), Ал-Жазира (БАА) ва Локомотив жамоалари таркибида майдонга тушган.
Manba: xs. uz