Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Сардор Бердимуҳамедов 500 дан ортиқ маҳкумни афв этди

A A A
Сардор Бердимуҳамедов 500 дан ортиқ маҳкумни афв этди

Туркманистонда афв этиш акциялари йилига 3-4 марта ўтказилади ва асосий байрамларга тўғри келади.

22 апрель куни Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов Қадр кечаси шарафига 514 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мудофаа вазири, Фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси Бегенч Гундоғдиевга ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқарма раҳбарлари билан биргаликда фуқароларни зудлик билан уйларига етказиш, уларни иш билан таъминлаш топширилди.

Бу йил 2 апрелдан 2 майга қадар давом этадиган Рамазон ойида Қадр кечаси алоҳида ўрин тутади. Бу кеча 28 апрелга ўтар кечасига тўғри келади. Қуръоннинг биринчи суралари Муҳаммад алайҳиссаломга шу кечада нозил қилинган.

Киритилди: 23:10 23.04.2022. Ўқилди: 3622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар