27 яшар аёл икки ойлик ўғлини сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аёл Кораблестроителей кўчасидаги 12-уй олдида фарзандини тезкор-қидирув тадбири доирасида харидор қиёфасидаги аёлга 280 минг рублга (4 минг доллардан ортиқ) пуллаётганда ушланган.
Суриштирув давомида аёл моддий қийинчилик туфайли боласини сотишга қарор қилганини айтган.
Ҳозир мазкур жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Manba: turon24.uz