Ижтимоий тармоқларда юртимизда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Санэпидқўмитага кўра, Ўзбекистонда мазкур хасталикни келтириб чиқарадиган вирус вақти-вақти билан қайд этилади. Лекин юртимизда мазкур касаллик кенг миқёсда тарқалди деган фикрга келиш учун асос мавжуд эмас.
Муҳими, Коксаки вируси учун махсус даволаш протоколлари мавжуд ва хасталик ҳеч қандай асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетади.
❗️ Шундай бўлса-да, зинҳор, ўзбошимчалик билан беморга бактерия ва вирусга қарши препаратларни бериш керак эмас. Сабаби, Коксаки вирусига бу дори воситалари умуман таъсир қилмайди. Агар болада клиник белгилар пайдо бўлиб, улар оғирроқ кечаётган бўлса, у ҳолда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш ва специфик даволаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.