Молдова президенти Майя Сандунинг фикрича, Украина Россия билан урушда ғалаба қозонганидан кейин Транснистриадаги можарони ҳал қилиш учун геосиёсий имконият пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда у РадиоМолдовага берган изоҳида айтиб ўтди.
Сандунинг сўзларига кўра, уларнинг мамлакати Украина армияси туфайли тинч-тотувликда яшамоқда, бундан ташқари, Молдова ўз навбатида “унинг урушга тортилишининг олдини олиш, жамиятда тартиб ва тинчликни сақлаш” учун ҳамма нарсани қилган.
“Биз Транснистриа можаросини ҳал қилишдан манфаатдормиз ва яна бир бор такрор айтаманки, биз кўраётган ечимлар фақат тинч йўлдир ва, эҳтимол, Украина бу урушда ғалаба қозониб, ўз ҳудудларини қайтариб олганида, бизга геосиёсий имконият пайдо бўлади", деди Санду.