“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан мамлакатимизда концерт-томоша йўналишида фаолият олиб бораётган маъмур (администратор)лар лицензия асосида фаолият юритиши белгиланган.
Маъмурлик (администратор) - Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турига киради. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лисензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 165-модда)
"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Концерт-томоша, тўй-маросимлар ва бошқа тадбирларни амалга оширишда иштирок этувчи маъмурлар лицензиясиз фаолият олиб бормаслигини, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.