Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Самолёт қулаши оқибатида россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Самолёт қулаши оқибатида россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Мурманск вилояти губернатори Андрей Чибис Қримда Россиянинг Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Шимолий флот ҳарбий хизматчилари бўлганини маълум қилди.

Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида шундай ёзди: «Ҳалок бўлганлар орасида бизнинг шимолий денгизчи жангчиларимиз — ор-номус, бурч ва жасорат инсонлари бор».

Губернатор Шимолий флот ҳарбийлари қандай ҳолатда Қримга келиб қолгани ва у ерда қандай вазифаларни бажараётганига аниқлик киритмади. Россия Мудофаа вазирлиги ҳам йўловчилар таркиби ва парвоз мақсади ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Россия Космик-ҳаво кучларига қарашли Ан-26 самолёти 31 март куни кечқурун Қримда ҳалокатга учради. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бортда 29 киши — 23 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Идоранинг дастлабки талқинига кўра, фалокатга техник носозлик сабаб бўлган, самолётга ташқаридан «зарба бериш таъсири» кузатилмаган.

Киритилди: Бугун 18:51. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!