Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандлик эркак ўз уйида тириклай ёниб кетди

A A A
Самарқандлик эркак ўз уйида тириклай ёниб кетди

2019 йил 16 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшаган 44 ёшли Н.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг 100 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй жихозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Н.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Ёнғин Н.М. маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолишидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда. 

 

Киритилди: 15:50 17.06.2019. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда