Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандлик аёл Тошкентда ноодатий фирибгарликни амалга оширди

Самарқандлик аёл Тошкентда ноодатий фирибгарликни амалга оширди

2019 йил 4 январь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Бухоро кўчасида яшовчи И.А. (исмли аёл) Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Олой бозори ҳудудида фуқаро М.Н. (исмли аёл)га заргарлик буюмларини сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан ундан умумий қиймати 13500 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, бунинг эвазига ичида 30000 АҚШ доллари бор деб, рўзнома бўлаклари қирқиб солинган конвертни бериб, заргарлик дўконига кириб, бошқа эшикдан чиқиб воқеа жойидан яширинган. Кўрилган чоралар натижасида И.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:04 16.01.2019. Ўқилди: 2208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!