Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

12 июнь куни соат 11:05 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган, деб хабар бермоқда туман ҳокимлик ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу хабар асосида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговар экипаж жалб қилинган ва соат 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирги пайтда ҳолат юзасидан туман ФВБ томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:27 14.06.2021. Ўқилди: 2100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!