Самарқанд шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган барча электробусларда Wi-Fi’га уланиш имконияти тақдим этилмоқда, йўловчилар хизматдан текин фойдаланиши мумкин. Тан олиш керак, текин Wi-Fi синов режимида ишламоқда ва вақти-вақти билан узилишлар рўй бериши мумкин.