Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқанддаги айрим «чаласаводлик» Вилоят ҳокими томонидан аниқланди ва танқид остига олинди

Самарқанддаги айрим «чаласаводлик» Вилоят ҳокими томонидан аниқланди ва танқид остига олинди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва веб-сайтида,  “Дўконлардаги чаласавод ёзувлар давлат тилига бўлган ҳурматсизлик эмасми?!” ҳамда “Нотариал идорада саводхонлик ва тартиб йўқми?” номли постлари билан танқидий чиқиш қилди.

Мақолада бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган саводсизлик масаласи, мутасаддиларнинг бефарқлиги ҳамда реклама соҳасидаги эътиборсизликлар тилга олинган.

Ушбу постларга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган.

Эркинжон Турдимов Каттақўрғон ва Оқдарё туманлари мисолидаги ушбу постлари орқали Самарқанд вилоятидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтган.

Киритилди: 06:00 25.06.2019. Ўқилди: 2067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!