Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқанддаги АЁҚШнинг нима сабабдан ёниб кетгани маълум бўлди

A A A
Самарқанддаги АЁҚШнинг нима сабабдан ёниб кетгани маълум бўлди

Аввалроқ, Самарқанддаги Олимпия захиралари коллежи олдидаги «Динара» номли «заправка» ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ушбу ёнғин юзасидан маълумот берди.

12 август куни соат 17:27 да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган «Автогаз-Инвест» оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкалари, 200 квадрат метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган “Nexia-1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши.

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 23:49 12.08.2019. Ўқилди: 2417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда