20-21 март кунлари Самарқандда Ҳумо Аренадан кейинги иккинчи энг катта муз саройи очилади. Кўп функқияли муз саройи турли спорт ўйинлари ва маданий тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган. Савдо марказларида жойлашган муз майдонларидан фарқли ўлароқ, бу муз майдони 2 минггача томошабин сиғадиган, барча инфратузилмаларга эга, нафақат машғулотлар, балки профессионал мусобақалар ўтказиш имконини берадиган муз сарой ҳисобланади.
Арена халқаро хоккей ареналари талабларига жавоб берадиган VIP зали, фитнес зали, хореография зали ва шу каби ёрдамчи иншоотларни ўз ичига олади. Трибуна 1900 кишига мўлжалланган. Яқин келажакда ушбу майдонда болалар хоккей мактаби очилиши режалаштирилмоқда.