Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Самарқандда ўғирликка тушган ўқувчи қиз ушланди

Самарқандда  ўғирликка тушган ўқувчи қиз ушланди

12 март куни соат 02:07 да Жомбой туман қўриқлаш бўлими ТҚПга туманнинг Галакапа кўчасида жойлашган Жасур-Санжар савдо МЧЖга қарашли кийим дўконига бузиб кириш ҳолати рўй берганлиги ҳақида сигнал келиб тушган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ расмий каналида маълум қилинмоқда.

Жомбой туман ИИБ ТҚПнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб бориб кўздан кечирганда, объектнинг кўча томондаги ойнаси ғишт ёрдамида синдирилганлиги аниқланган. Дўкон ичида бўлган 18 ёшли Т.М. қўлга олинган.

Кийим-кечак дўконига ўғриликка кирган Т.М. Жомбой туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси эканлиги аниқланган ва туман ИИБга келтирилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жомбой туман ИИБ томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:41 14.03.2019. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!