Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда табиатга 422 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Самарқандда табиатга 422 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ва Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси томонидан Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, мораторий жорий қилинган “Зарафшон” дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шаг‘ал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида дарё ўзанидан ноқонуний қазиб олинган норуда материаллар Ургут тумани ва Самарқанд шаҳрини боғловчи янги темир йўл линияси орқали махсус бетон мосламалар ўрнатилган ҳолда ташилиб, “ZARAFSHON PROPRIETY SERVICE” масъулияти чекланган жамияти ҳудудига жойлаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 422 миллиард 648 миллион 358 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш чоралари кўрилмоқда. Бетон бўлаклари темир йўлга қўйилганлиги юзасидан ҳудудий Ички ишлар органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги 14-сон Фармони билан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган. Ушбу фармон сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш ҳамда дарёларнинг табиий оқимини бузилишининг олдини олишга қаратилган.

Киритилди: Бугун 17:56. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!