Бугун 28 июнь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда ресторан эгаси ва унинг ўғиллари калтакланди (ВИДЕО)

Самарқандда ресторан эгаси ва унинг ўғиллари калтакланди (ВИДЕО)

Самарқандда бир гуруҳ ёшлар "Шуҳрат" ресторани хўжайини ва унинг оила аъзоларини калтакладилар.

Ресторанда катта муштлашувга ресторан эгаси билан тўй ташкилотчилари ўртасидаги жанжал сабаб бўлган. Ҳодиса шу йилнинг 18 июль куни соат 15:30 атрофида содир бўлган.

"Шу куни тўй "Шуҳрат" ресторанида бўлиб ўтиши керак эди, ўша пайтга келиб барча таклиф этилган меҳмонлар кўчада кутишарди. Ҳаммаси тайёр, меҳмонларни ичкарига киритишса бўлди эди", - деб изоҳ беришди вилоят Ички ишлар бошқармасидан.

Шундан сўнг ресторан эгаси ва мижоз ўртасида жанжал келиб чиққан. Можарога тўй тантанаси эгасининг қариндошлари ҳам қўшилишди. Оммавий муштлашув натижасида ресторан эгаси ва унинг икки ўғли калтакланди. Улардан бири жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:49 30.07.2021. Ўқилди: 4210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!