Бугун ижтимоий тармоқларда «Самарқандда қўшни яна катлован кавлаб қўшнисини уйини қулатди» сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвирлар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Аввало таъкидлаш жоизки, тарқатилаётган материалда ҳолатнинг айнан Самарқанд вилоятида содир бўлганини изоҳловчи бирор маълумот келтирилмаган. Шунингдек, диққат билан тингланса, тасвир ортида инсонларнинг чет тилида сўзлашаётганини ҳам эшитиш мумкин.
Тезкор ўрганиш ишлари давомида Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси томонидан вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермаганлиги аниқланган.
Шу ўринда ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда тегишли жазо чоралари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.