Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент сайловлари олдидан семинар-тренинг бўлиб ўтди

Президент сайловлари олдидан семинар-тренинг бўлиб ўтди

Самарқандда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Президент сайловлари олдидан, пробация назорати остида турган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда масъул ташкилот раҳбарлари, пробация назорати остида турган шахслар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаеванинг “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ва уларнинг халқаро меъёрлар мослиги" мавзуида иштирокчиларга маълумот берди.

Шунингдек, бу каби ўқув-семинарлар Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз миллий сайлов тизимидаги изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар муддатидан аввалги Президент сайловида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликнинг амалда кенг таъминланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Семинарда сайловга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан таништириш ва овоз берувчиларнинг иштирок этиш салоҳияти оширилиши бўйича ахборотлар берилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига экспертлар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. Шунингдек, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари” номли қўлланма тарқатилди.

Акбаржон АБДУРАИМОВ,
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти НТТ вакили

Киритилди: 11:56 19.06.2023. Ўқилди: 1444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!