Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда оилавий жанжал ўлим билан тугади

Самарқандда оилавий жанжал ўлим билан тугади

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 2018 йилнинг 13 ноябрь куни Булоқбоши маҳалласида яшаган 32 ёшли Ф.К. танжароҳати билан беҳуш ҳолда касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 15 ноябрь куни вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йилнинг 9 ноябрь куни  марҳум Ф.К. уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Ю.Я. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтларида шу маҳаллада яшовчи У.Ў. уларни ажратмоқчи бўлиб, тоғаси Ф.К.нинг орқасидан итариб юбориши натижасида у боши билан темир кроватга урилиб жароҳат олган. 13 ноябрь куни эса Ф.К. турмуш ўртоғи Ю.Я. билан такроран жанжаллашган вақтларида аёл эрининг бошига таёқ билан урган вақтида ҳушини йўқотганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Я. ва У.Ў.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:36 17.11.2018. Ўқилди: 1986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!