Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда "лойли" ёмғир ёғди (фото)

Самарқандда "лойли" ёмғир ёғди (фото)

Кеча, 18 январь куни тонгдан тушгача Самарқанд вилоятининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғди, деб хабар бермоқда Zarnews.uz нашри.

Эътиборлиси, кўчада соябонсиз юрган одамларнинг устидаги кийимида лойли ёмғирдан доғлар пайдо бўлди. Шунингдек, автомашиналарда ушбу ҳолат кузатилди. Ойна артгич мосламаси бўлмаган ёки ишламай қолган автоуловлар, ҳатто, ҳаракатланишдан чўчиб, йўл четида лойли ёмғирнинг тўхташини кутишга мажбур бўлишди.

17 январь куни Эрон ва Озарбайжон давлатларида кучли шамол бўлиб, атрофни чанг-тўзон қоплаган ва ҳавода тупроқли бўрон ҳосил бўлган, ўша куни кечқурун мамлакатимиз бўйлаб ҳам 15-20 метр/секунд тезликда шамол эсди. Гарчи бизда ердан чанг кўтарилмаган бўлса-да, шамолнинг таъсирида атмосферанинг юқори қисмида ҳосил бўлган чанг туфайли ёмғир ўзига хос лойли ҳолда ёғди, - деди Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси бошлиғи В.Мирзоев.

Киритилди: 14:33 21.01.2019. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!