Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган ЙТҲда “Кобалт” ва “Дамас” машиналари ўзаро тўқнашган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 31 июл куни содир бўлган.
Шу куни соат 8:30 ларда Каттақўрғон тумани Бургансой маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда “Кобалт” билан ҳаракатланган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга чиққан.
Сўнг рўпарадан ҳаракатланиб келаётган “Дамас”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.