Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи А.Х. А.Темур кўчасида ўзаро жанжал сабаб таниши Л.Қ.нинг ўнг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Л.Қ. касалхонага ётқизилган. А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.