Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида 23-24 август кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновациялар Миллий офиси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни, ишбилармон ва ёш олимларни, стартап эгаларини битта майдонга тўплаш, улар учун имкониятлар яратиш, лойиҳаларни ривожланишида кўмакчи бўлиш ҳисобланади.

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Мазкур кўргазма Самарқанд шаҳар Мономарказ биносида 2 кун давомида ўтказилди ва унда олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, тадбиркорлик, стартап корхоналари томонидан 170дан ортиқ инновацион ишланмалар, технологиялар ва маҳсулотлар намойиш этилди.

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Кўргазма доирасида тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Шунингдек, кўргазма доирасида вилоятдаги иқтидорли ёшларни қамраб олиб уларнинг инновацион лойиҳаларни рағбатлантиришга қаратилган Technoways технологик ривожланиш марафони ўтказилди. Ушбу марафондан асосий мақсад, ҳудуддаги иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, инновацион лойиҳаларни кўпайтириш ва ривожлантириш ҳисобланади.

Мазкур марафонда жами 45 нафар иқтидорли ёшлар ўзининг инновацион ғоялари ва ишланмалари билан иштирок этди. Энг яхши 3 та лойиҳа саралаб олиниб, қимматбаҳо эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Самарқандда “Innoweek-2022” инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди

Кўргазма тадбиркорлар учун янги лойиҳалар билан танишиш, маҳсулотларни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда катта имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилди.

Киритилди: 17:38 25.08.2022. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!