Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда иккита трамвай орасига Lacetti тиқилиб қолди

A A A
Самарқандда иккита трамвай орасига Lacetti тиқилиб қолди

Самарқандда 18 июнь куни трамвайлар енгил тўқнашди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида хабар берилди.

Маълум бўлишича, Сиёб бозори яқинидаги Рўдакий ва Даҳбед йўли кўчалари кесишмасида трамвайлар тўқнашган. Тўқнашув натижасида қарама-қарши келаётган икки трамвай ўртасида Lacetti русумли енгил автомобиль қолиб кетган.

«Сиёб бозори — Темирйўл вокзали» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган трамвайлар оралиғида автомобилнинг нима сабабдан қолиб кетганлиги ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, «Сиёб бозори — Темирйўл вокзали» йўналиши жорий йил Наврўз умумхалқ байрами арафасида топширилган. Самарқандда трамвай ҳаракатланиши йўлга қўйилганидан сўнг бир неча маротаба йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 11:54 19.06.2018. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда