Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда ИИБ ходимига пора таклиф қилишди

Самарқандда ИИБ ходимига пора таклиф қилишди

2021 йил 6 январь куни Булунғур тумани Соҳибкор МФЙда яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг ажрими билан тайинланган жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, А.Ж. нинг яшаш хонадони пробация инспектори А.Ташмурадов томонидан текширилганда, маъмурий назорат қоидаларини бузиб, соат 21:00дан сўнг, яшаш уйида йўқлиги ва кўчада спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги аниқланган.

А.Ж. ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жазони алмаштириш учун судга ҳужжатларини қайтариб юбормаслик эвазига пробация гуруҳи инспекторига 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:58 11.01.2021. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!