Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда фоҳишаларни ёқиб юборишди (ВИДЕО)

Самарқандда фоҳишаларни ёқиб юборишди (ВИДЕО)

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида икки нафар йигит жинсий яқинлик учун келган икки нафар аёлни ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди, деб ёзади Дарё.

Айтишларича, улар қизларни дўстлари орқали топган. Танишиб, учрашишга келишишган. Аёллар манзилга келгач, жой масаласида тортишиб қолишган. 20 ёшли йигит жанжал давомида қизлардан бирини пичоқлаган.

«Онамни ҳақорат қилгани учун жаҳл устида пичоқлаб қўйдим», — деган у.

Маст йигитлар жиноятнинг очилишидан, қамоқдан қўрққани учун бошқа бир қизни шеригига пичоқ уришга мажбурлаган.

Улар қизлардан бирининг жони узилмаганини билиб, ариқ бўйига олиб борган. Машинадаги кўрпача ва ёстиқларни унинг устига ташлаб, из қолдирмаслик мақсадида ёқиб юборган.

Ҳолат юзасидан суд 20 ёшли судланувчига 19 йил қамоқ жазоси тайинлади. Унинг шериги эса 17 йилга қамалган.

Киритилди: 22:08 03.07.2022. Ўқилди: 16262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!