Бугун 23 июнь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда болаларнинг устидан пул сочган эркакка чора кўрилди

Самарқандда болаларнинг устидан пул сочган эркакка чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Ургутлик йигитнинг пул сочаётгани акс этган лавҳа кўплаб ютдошларимиз орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. 

Ургут тумани “Вағашти” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устиларига пул сочган.  

Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.

Фуқаро ва унинг яқин қариндошлари билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилиб, фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Киритилди: 21:11 13.05.2021. Ўқилди: 4779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!