Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда аёл ўзи ва уч нафар фарзандини каналга ташлади. Болалари ўлди

Самарқандда аёл ўзи ва уч нафар фарзандини каналга ташлади. Болалари ўлди

2022 йил 03 ноябрь куни Самарқанд тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.А. қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида унга “аччиқ қилиб”, ўзини 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборган. Туманнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган “Оқ-амур” номли ошхонада ишловчи фуқаролар томонидан улар сувдан чиқариб олинган.

Афсуски фуқаронинг икки нафар фарзанди вафот этган. Ўзи ва яна бир фарзанди туман марказий шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб даволаниш учун шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд туман прокуратураси томонидан терговга-қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:42 18.11.2022. Ўқилди: 4924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!